Мўжизалар макони - Қорамазор мўжизаси | Mo'jizalar makoni

Поделиться
HTML-код
  • Опубликовано: 4 сен 2022
  • "Мўжизалар макони" кўрсатуви
    "Ўзбекистон" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Комментарии • 6

  • @user-jh1vr4de3p
    @user-jh1vr4de3p Год назад +3

    ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН СИЗЛАРДАН ЖУДА ЯХШИ ИШ БОШЛАБ СИЗЛАР .ХАР БИР КУЧАДА МАЧИТ ВА МАДРАСА БУЛГАН .АХОЛИ ЗИЧ ЯШАГАН ТОМЛАРДАН ТОМЛАРГА УТИБ ЮРИШ МУМКИН БУЛГАН. РАХМАТЛИ ТАРИХ УКИТУВЧИМИЗ ЖУРА АКА. ,БУВИМИЗ БАХРИНИСО ОТАМ ХАСАН ВА БОШКА КАРИЯЛАР НИ ЕШЛИГИДАГИ ХОТИРАЛАРИНИ ГАПИРИБ БЕРИШГАН. ХОЗИРГИ ХОЛАТГА КЕЛИШИГА 20. - 30 ЧИ ЙЛЛАРДАГИ СУНИЕ ОЧАРЧИЛИК , 40 - 45 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ВА. 54 ЙИЛЛАРДАГИ ХУТИР КИШЛОКЛАРНИ СИРДАРЕ ЧУЛЛАРИГА КУЧИРИШ ТАДБИРИДАГИ ХАТОЛИК. ЯЬНИ ХУТИР КИШЛОК КОЛИБ ЯХЛИТ КИШЛОКНИ КУЧИРГАНЛИГИ ОКИБАТИДА КИЧИК КИШЛОККА АЙЛАНИБ КОЛГАН .ХУТИР КИШЛОКДАН ЯЬНИ СУРОН ОТА КИЛОГИДАН КЕЛГАН ЛАР ШУ ТАРИКА КУЧГАНЛАРНИ УРНИГА КЕЛИБ ЖОЙЛАШИБ КОЛГАН.ЯНА БИР САБАБИ ЕШЛАРГА ИШЛАШ УЧУН ШАРТ ШАРОИТНИ ЙУКЛИГИ ХАМ САБАБ БУЛДИ . ОЛЛОХГА БЭАДАД ШУКУР УРИШДАН КЕИН ТУГИЛАН ЕШЛАР НЕВАРАЛИ. ,ЭВАРАЛИ БУЛИШДИ УЗЛАОИДАН КУПАЙБ КИШЛОК УЗ ХОЛИГА КАЙТА БОШЛАДИ .АЗИЗ АВЛИЕЛАР МАКОНИ БУЛГАН КИШЛОГИМИЗДА ЖУМА НОМОЗИНИ УКИЕДИГАН ЖОМИ МАЧИТИ ЙУК ОЛЛОХДАН ИЛТИЖОМИЗ ШУ ОРЗУЕМИЗГА ХАМ ЕТКИЗ АМИН ОЛЛОХУ АКБАР !

  • @abdusattorurkinboyev
    @abdusattorurkinboyev 4 месяца назад

    Рахмат саодат опа

  • @farogatergasheva1229
    @farogatergasheva1229 Год назад

    Ассалому алайкум рахмат Мён шу кишлогда тугилганман

  • @user-np2iq3vt4f
    @user-np2iq3vt4f Год назад +1

    Корамозор. Газалкентдагими, кейинги кишлок чахчам мидиее.

  • @xusniddinmuxammadiev9349
    @xusniddinmuxammadiev9349 Год назад +1

    🤔каментария хеч Ким йук,,?